Валюта курслари 26/09/2024
$1 – 12757.65
UZS – 0.02%
€1 – 14268.16
UZS – 0.46%
₽1 – 138.05
UZS – 0.61%
Қидириш
Ўзбекистон 25/07/2017 Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон телефон орқали суҳбатда бўлдилар
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон телефон орқали суҳбатда бўлдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон телефон орқали суҳбатда кейинги пайтларда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланиб бораётгани ва мавжуд масалалар азалий дўстлик, анъанавий яқин қўшничилик тамойиллари асосида ва манфаатлар инобатга олинган ҳолда изчил ҳал этилаётгани билан ажралиб туришини таъкидлаган.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-транзит соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш борасида аниқ мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон корхоналари маҳсулотларининг Душанбеда ўтказилган кўргазмаси ва икки мамлакат ишбилармон доиралари, маданият ва санъат вакиллари иштирокидаги қатор форумлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришда янги имкониятларни очиб берди.

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари янги шароитларни инобатга олган ҳолда, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга тайёр эканини таъкидладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг