Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 03/05/2018 Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг таклифларини маъқуллади
Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг таклифларини маъқуллади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида ташкил этилаётган «Орзу» кичик саноат зонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар беради.

Қарийб 10 гектар майдонни эгаллаган ушбу ҳудудда 22 лойиҳани амалга ошириш мўлжалланган. Енгил саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, электр жиҳозлари, тиббиёт ва полиграфия товарлари ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш орқали дастлабки босқичда 2 минг 250, иккинчи босқичда 1 минг 700 кишини иш билан таъминлаш режалаштирилган. Саноат зонасида ишлаш истагидаги корхоналарнинг ҳаммаси ўз тармоғида тажрибага ва ҳамкорларга эга субъектлардир.

Давлатимиз раҳбари мазкур корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди, уларнинг сифати ва бозори билан қизиқди.

Мулоқот асносида тадбиркорлар олдида турган муаммоларни ҳал этиш, хомашё олиш ва маҳсулотини сотишга кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Хорижий технологияларни олиб келиш учун маблағ ажратиш, экспортни кенгайтириш учун корхоналарга халқаро мақом бериш зарурлигини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг