Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
- Биз ҳозир газ сотмаяпмиз. Аксинча газни хориждан сотиб олишга тайёрмиз. Чунки, саноат ривожланяпти. Газ - келажак авлодга қоладиган мерос. Нега буни шартномага қўл қўйиб сотиб юбориш керак? Мана ҳозир Қашқадарёдаги GTL заводи ишга тушишга тайёр, аммо шошилмаяпмиз. Дунёда фақат 5 тагина давлатда газдан нефть чиқарадиган завод бор. Биз энди газни хомашё кўринишида сотмаймиз, қўшимча қиймат яратадиган маҳсулотга айлантирамиз.