Президент Шавкат Мирзиёев “Social web solution” дастурига алоҳида эътибор қаратди. Бу дастур электрон савдони кенгайтириш, интернет орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш борасида аҳолига кўплаб қулайликлар яратади.
Давлатимиз раҳбари дастур ташаббускорларини қўллаб-қувватлаш, ундан фойдаланишни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шу ерда Сирдарё вилоятида балиқчилик, чорвачилик, ипакчилик ва кўнчиликни ривожлантириш, шоли етиштириш, лалми ва томорқа ерлардан самарали фойдаланиш, ирригация-мелиорация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар ва хорижлик инвесторлар билан мулоқот қилди, лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.