Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 17/02/2018 Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмдаги шароитларни кўздан кечирди
Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмдаги шароитларни кўздан кечирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Когон туманидаги ҳарбий қисмни бориб кўрди.

Мамлакатимизнинг янги Мудофаа доктринасига мувофиқ тизимдаги бирлашма ва тузилмаларнинг вазифалари такомиллаштирилди. Қўшинларнинг қурол-аслаҳа ва алоқа воситалари таъминланиши янги босқичга кўтарилди. Ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигига талаблар оширилди.

Ҳарбий қисмда мудофаа тизимидаги ислоҳотларнинг бориши, Бухоро ҳарбий маъмурий сектори фаолияти ҳақида ахборот берилди.

Халқ билан армия, мудофаа бошқармалари билан ҳокимлик бир бўлиши керак, деди Шавкат Мирзиёв. Ҳарбийлар ёшлар билан тез-тез учрашиб туриши, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиши зарур.

Президентимиз ҳарбийларнинг хизмат ва яшаш шароитлари билан танишди. Аскар ва офицерлар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг