Шавкат Мирзиёев Ангела Меркелга мактуб йўллади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери Ангела Меркелга Берлин шаҳрида юз берган террорчилик ҳаракати натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Давлатимиз раҳбари самимий таъзия изҳор этди ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.