Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 10 октябрь куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари 11 октябрь куни туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форумда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.