Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига Кобул шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.