Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Бугун Грузия пойтахтида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақанинг биринчи кун беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, турнирнинг ушбу кунида баҳс олиб борган юртдошимиз Шарофиддин Лутфуллаев бронза медалини қўлга киритди.
-60 килогармм вазн тоифасида курашадиган Шарофиддин ушбу медални қўлга киритиш учун мўғулистонлик Болдбатар Ганбатни мағлуб этди. Шу тариқа Лутфуллаев бронза медали билан бирга Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун қимматли 350 рейтинг очкосини ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда.
Бу полвонимиз учун Гран-при тоифасидаги мусобақаларда қўлга киритилган 13-медаль бўлди. Шунингдек, эртага бўлиб ўтадиган беллашувларда яна 2 нафар вакилимиз иштирок этиши белгилаб қўйилган.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.