Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон республика товар хомашё биржасининг навбатдаги савдо майдончаси Хитой халқ республикасининг Шанхай шаҳрида очилди. У ерда биржа ва аукцион савдолари орқали экспорт-импорт операцияларидан ташқари, Ўзбекистон ва Хитойнинг товар бозорларида фаолият юритиш мумкин бўлган йўналишлари, хусусан, логистика ва бизнесни ахборот билан таъминлаш каби масалари бўйича консалтинг хизматлари ҳам кўрсатилади.
Янги савдо майдончаси Хитой Миллий кўргазма марказида жойлашган. Мазкур майдончада ўтган ҳафта Хитойнинг илк ҳалқаро импорт экспо кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз ЎзРТХБ Куйтун ва Урумчи шаҳарларида ҳам қўшимча савдо офисларига эга.
Биржанинг Шанхай бўлими Шинжоннинг Осиё-Европа халқаро савдо маркази томонидан бошқарилади. У 2010-йилдан буён Ўзбекистон товар хомашё биржасининг Хитойдаги офисини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси Марказий Осиёдаги энг йирик савдо майдончасидир. Бу ерда қора ва рангли металлар, нефт маҳсулотлари, пахта толаси, озиқ-овқат ва минерал ўғитлар сингари маҳсулотлар сотилмоқда.