Валюта курслари 04/09/2025
$1 – 12374.55
UZS – -0.39%
€1 – 14425.01
UZS – -0.23%
₽1 – 153.13
UZS – -0.76%
Қидириш
Шанхайда бўлиб ўтган ACLE-2025 кўргазмасида Ўзбекистон компаниялари янги шартномалШанхайда бўлиб ўтган ACLE-2025 кўргазмасида Ўзбекистон компаниялари янги шартномалар имзоладиар имзолади

Шанхайда бўлиб ўтган ACLE-2025 кўргазмасида Ўзбекистон компаниялари янги шартномалар имзолади

Шанхайда бўлиб ўтган ACLE-2025 кўргазмасида Ўзбекистон компаниялари янги шартномалШанхайда бўлиб ўтган ACLE-2025 кўргазмасида Ўзбекистон компаниялари янги шартномалар имзоладиар имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шанхайнинг йирик кўргазмалар марказида ўтказилаётган All China Leather Exhibition (ACLE-2025) дунё чарм саноатининг келажагини белгиловчи майдон сифатида гавдаланмоқда. Айнан шу майдонда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташаббуси, «Ўзчармсаноат» уюшмаси ҳамкорлигида мамлакатимиз делегацияси ўз миллий стенди билан қатнашиб, халқаро ҳамкорлар эътиборини тортмоқда.

Хусусан, “Nafis Charm” МЧЖ Италиянинг Ассомас ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида “Nafis Charm” намуналарини кўриб чиққан италиялик мутахассислар сифат ва ишлов даражасини эътироф этиб, технологияларни модернизация қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди. Гап фақатгина асбоб-ускуналар эмас, балки билим алмашинуви, ёш мутахассислар учун ўқув дастурлари ҳақида ҳам борди.

“DSM International” музокаралари янада қизғин тус олди. Италия компанияси Italeather DSM International томонидан тақдим этилган ярим тайёр чарм маҳсулотларини қизиқиш билан қабул қилди.

"Hamkor Nur Savdo”нинг SinoBio билан учрашуви эса бошқа бир йўналишга — экологик ҳамкорликка қаратилди. Чармни қайта ишлашда кимёвий моддалардан фойдаланиш масаласи глобал миқёсда долзарб бўлиб турган бир пайтда, бу музокаралар катта аҳамият касб этди. SinoBio ўзининг экологик тоза технологиялари ва кимёвий моддалари ҳақида маълумот берди. Hamkor Nur Savdo эса уларни синовдан ўтказишга рози бўлди. Агар натижалар ижобий чиқса, Ўзбекистон чарм саноатида барқарор ишлаб чиқариш учун янги имкониятлар очилиши мумкин.

Хорижий компаниялар ўзбек маҳсулотларига қизиқиш билдирган ҳолда, синов натижалари ижобий бўлса, умумий қиймати 15 миллион доллардан ортиқ экспорт шартномалари имзоланиши мумкинлигини маълум қилди. Шанхайдаги ACLE-2025 Ўзбекистон чарм саноати учун оддий кўргазма бўлиб қолмаяпти. Бу — халқаро компаниялар билан очиқ суҳбат, келажак лойиҳалари ҳақида дадил қадамлар, янги бозорларга эшик очувчи учрашувлар бўлмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг