Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 26 март куни Шаҳрисабз аэропорти икки ҳафталик танаффусдан сўнг мунтазам йўловчи қатновларини қабул қилишни бошлади. Ҳаво қатновини " Silk Avia" компаниясининг US721 рейси очди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 11:17 да Шаҳрисабз аэропортига қўнди.
Аввал хабар қилинганидек, 13 март куни Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. Узоқ муддатли фойдаланишдан кейин учиш-қўниш йўлаги сирти мустаҳкамланиб, янги асфальт билан алмаштирилди. Юриш йўлагини таъмирлаш ҳам яқин вақт ичида якунланади, бу эса парвозлар қулайлиги ва хавфсизлигини оширади.