Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 23-май куни Россия Федерациясининг ташқи ишлар Вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ташриф давомида Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашади ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.