Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 16/07/2018 Сергели туманида замонавий типдаги уйлар қурилиши бошланди
Сергели туманида замонавий типдаги уйлар қурилиши бошланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Фуқароларимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига йўллаётган мурожаатлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан таҳлил қилиб кўрилганда, келиб тушаётган аризаларнинг аксарияти уй-жой муаммолари ҳақида эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар беради.

Мазкур масалаларни ижобий ҳал этиш, аҳолини арзон, кўп хонали уйлар билан таъминлаш мақсадида, Сергели тумани “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 30 га ер майдони ажратилиб, замонавий типдаги 60 та 7 қаватли уйлар қурилиши бошланди. Ушбу уйларнинг ҳар бирида 70 тадан хонадон бўлиб, жами 4000 хонадон жойлашади.

Қурилаётган уйларни шу йилнинг охиригача қуриб битказиш ва фойдаланишга топширишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз дейди қурилиш ташкилоти раҳбари.

Шу билан бирга, ушбу қурилаётган уйлар ҳудудидан замонавий спорт майдончаси, болалар ўйингоҳлари, мактаб, мактабгача таълим муассасаси, тиббиёт бўлими, дам олиш маскани, кутубхона, маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳам ўрин олган.

Уйларнинг қурилишига бугунги кунда энг замонавий техникалар жалб қилинди. Биз билан суҳбатда Яшнобод туманида истиқомат қилаётган Дилбар Умирзоқова ўзига берилган уйни ўз кўзи билан кўрганидан бир хонада саккиз киши яшаб эндиликда алоҳида яшаш шароити қилинаётганидан кўзига ёш олиб Президентимизга, Ҳукуматимизга ўз миннатдорчилигини билдирди. Дилбар Умирзоқова сингари туманлардан ўз уйларини қурилиши бошланганини кўргани келган ҳамшаҳарларимиз, оммавий ахборот воситаларига интервю берар экан ўз хурсандчиликларини яшира олмадилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг