Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 11/05/2019 Сенаторлар ваколати тугаганидан сўнг уларни ишга жойлаштириш кафолатланади(ми?)
Senatorlar vakolati tugaganidan so'ng ularni ishga joylashtirish kafolatlanadi(mi?)

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–536, 10.05.2019 й.)

Меҳнат кодексига ҳамда “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, Олий Мажлис депутатлари ва сенаторларининг ваколати тугаганидан сўнг уларни ишга жойлаштириш кафолатлари белгиланди.

“Судлар тўғрисида”ги Қонунга Олий суд Пленуми томонидан Олий суд раисининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида Конституциявий судга киритган тақдимномасини кўриб чиқишига оид қўшимча киритилди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга мувофиқ, эндиликда истироҳат боғларининг аттракционларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари ва техник норматив ҳужжатлар талабларини бузиш:

фуқароларга энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан (608 минг 190 сўмдан) 5 бараваригача (1 млн 13 минг 650 сўмгача);

мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан (1 млн 13 минг 650 сўмдан) 10 бараваригача (2 млн 27 минг 300 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг