Валюта курслари 20/03/2025
$1 – 12926.51
UZS – -0.07%
€1 – 14092.48
UZS – -0.51%
₽1 – 156.00
UZS – -1.76%
Қидириш
Ўзбекистон 19/03/2025 Сенатда Қатар элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда Қатар элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 19 март куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қатар Давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳасан Ҳамза Асад Муҳаммад Ҳошим билан учрашди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда ҳамкорлик лойиҳаларини кенгайтириш ҳамда парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Қатар Давлати Маслаҳат Кенгаши билан парламентлараро дўстлик гуруҳини фаоллаштириш, ҳудудий кенгашлар билан мулоқотларни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар пойтахтимизда бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида Қатар Маслаҳат Кенгаши вакиллари билан самарали мулоқотларни ташкил этишга келишиб олдилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида кенг қамровли ўзаро муносабатларни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг