Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 29/05/2017 Сенат ЕИ билан текстиль протоколини ратификация қилди
Сенат ЕИ билан текстиль протоколини ратификация қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, ва Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи Шерикчилик ва Ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга икки томонлама тўқимачилик Шартномасининг амал муддати тугаганини ҳисобга олиб, Битим қоидаларини тўқимачилик маҳсулотларининг икки томонлама савдосига кенгроқ кўламда қўллаш мақсадида Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисида Баённомани (Тошкент, 2011 йил 7 апрель) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини тасдиқладилар.

Сенаторларнинг фикрича, ушбу ҳужжатларнинг ратификация қилиниши мамлакатимизнинг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан муносабатларини янги стратегик босқичга олиб чиқади, кенг қамровли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини кучайтиришга, янги бозорларни ўзлаштиришга, тўқимачилик маҳсулотлари савдосини халқаро кўламда янги босқичга олиб чиқишга, шунингдек, энергия тежовчи технологияларни ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш борасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг