Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 14/07/2022 Сайёрани қутқаришнинг «яшил» дастаклари
Сайёрани қутқаришнинг «яшил» дастаклари

Янги муаммолар ва тараққиёт йўналиши янги воситалардан, жумладан янги молиявий ресурслардан фойдаланишни талаб қилади. Сўнгги 15 йил ичида дунёда сайёрамиздаги экологик муаммоларни ҳал этиш ёки камайтиришни кўзда тутувчи инвестицияларни киритишнинг янги механизмлари ҳамда воситалари ишлаб чиқилди.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) дунё ва Ўзбекистонда ана шундай «яшил» лойиҳаларнинг молиялаштирилишини таҳлил қилди. 

Global Landscape of Climate Finance эълон қилган сўнгги ҳисоботга кўра, 2019-2020 йилларда иқлим билан боғлиқ молиялаштиришнинг умумий ҳажми 632 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган. Бунинг 321 миллиард доллари жамоатчилик манбалари ҳисобидан, 310 миллиард доллари эса хусусий манбалар томонидан молиялаштирилгaн. 

«Яшил» лойиҳаларни молиялаштирипшнинг муҳим воситалари:

1. «Яшил» кредитлар

2. «Яшил» облигациялар

3. «Яшил» инвестиция фондлари

4. Активлар билан таъминланган қимматли қоғозлар (ABS)

5. Углерод биржалари

Айни чоғда Ўзбекистонда «яшил» молиялаштириш фаоллигининг ортиши қайд этилмоқда. Агар у илгари халқаро молия институтларининг алоҳида лойиҳалари ва грантлари кўринишида тақдим этилган бўлса, сўнгги йилларда молиялаштиришнинг «яшил» кредитлар ва облигациялар каби бошқа воситалари ҳам татбиқ этилмоқда. 

Республика ҳукумати МДҲ доирасида биринчи ва дунёда биринчилардан бўлиб Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштиришга қаратилган давлат облигациялари - Sovereign SDG Bonds ни 2021 йил июль ойида Лондон фонд биржасига жойлаштирди. Ҳажми 2,5 триллион сўмни (235 миллион АҚШ доллари атрофида) ташкил қилувчи 14% ли ушбу облигациялар 3 йил муддатга чиқарилди. Олинган маблағлар 9 та аниқ миллий барқарор ривожланиш мақсадига эришишни кўзда тутувчи тадбирлар ва лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади. Уларнинг орасида «яшил» тараққиёт мақсадлари ҳам бор.

«Яшил» молиялаштириш воситалари хилма-хил бўлиб, корхоналарга инвестицияларни давлат иштирокисиз жалб қилиш, «яшил» фаолиятдан молиявий фойда олиш ва атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш (бартараф этиш) имконини беради.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг