Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 22/04/2021 «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2021 йил I чорак фаолияти давомида амалга оширилган ишлар ва жорий йил учун белгиланган истиқболли режалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди
«Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2021 йил I чорак фаолияти давомида амалга оширилган ишлар ва жорий йил учун белгиланган истиқболли режалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 22 апрель куни «Миллий матбуот маркази»да, «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2021 йил I чорак фаолияти давомида амалга оширилган ишлар ва жорий йил учун белгиланган истиқболли режалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Джураев Олимджон Азизович очиб берди. Ўзбекистон Республикасида саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолияти ҳамда олиб борилаётган ишлар тўғрисида ўз нутқида маълумотлар берди.

Ўзбекистон Республикасида саноат хавфсизлиги соҳасидаги давлат органи ташкил этилганига 74 йил бўлади.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5594-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабридаги «Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-4058-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 75-сон Қарорларига мувофиқ фаолият юритиб келмоқда.

Давлат қўмитаси саноат, радиация ва ядро хавсизлиги, соҳаларини тартибга солувчи 1000дан ортиқ норматив ҳуқуқий ва норматив техник хужжатлар асосида давлат назорати амалга оширилмоқда.

Давлат қўмитаси халқаро доирада ҳам, минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро иш олиб бориб  ҳамкорлик қилмоқда.

Жумладан, Мустақил давлатлар хамдўстлигининг саноат хавфсизлиги кенгаши, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Евроатом, Европа итифоқи Комиссияси, «Расатом» давлат бирлашмаси, «Ростехнадзор» федерал хизмати каби ташкилотлар билан саноат ва радиацион хавфсизлик сохаларида мустахкам  хамкорликлар ўрнатилган.

2015 йилнинг 15 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  «Марказий Осиё учун кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий материаллар бўйича илғор тажриба марказларининг Минтақавий котибияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 275-сон қарори қабул қилинган бўлиб, қарорда Қўмита раисига Минтақавий котибиятига рахбарлик қилиш юклатилди.

Республикада 37 мингдан ортиқ корхоналарда, 158 мингдан зиёд хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланилади ва фақатгина Ёқилғи-энергетика комплекси объектларида 700 минг нафардан отриқ ишчи ва ходимлар фаолият юритиб келмоқда.

Жами Республикамизнинг хавфли ишлаб чиқариш объектларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларида бошланғич ҳисоб китобларга кўра  7млн. дан зиёд ходимлар фаолият юритмоқда.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилиши ва назорат қилиниши учун масъул бўлган ваколатли давлат бошқаруви органидир.

Жорий йилнинг I-чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат ва радиация хавфсизлиги сохасидаги айрим фаолият турларини лицензиялашни ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги №782-сонли қарорига асосан Қўмита томонидан 21та лицензия расмийлаштирилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 июндаги 360-сонли «Ер қаъридан фойдаланиш, хавфли ишлар, хавфли товарлар ва моддалар, портловчи материаллар ишлаб чиқариш, уларнинг айланиши соҳасида ҳамда бошқа соҳаларда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан Қўмита томонидан 1500дан ортиқ ариза келиб тушган. Шулардан 1372 та рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Назорат остидаги корхона ва ташкилотларда умумий 18 та бахтсиз ходисаларга йўл қўйилиб, булардан 3 таси ўлим билан тугаган бахтсиз ходисалардир. (2020 йил  мос хисобот даврида умумий 14 та бахтсиз ходисалар содир бўлиб, булардан  ўлим билан  бахтсиз ходисалар 4 тани ташкил қилган).

Давлат қўмитаси томонидан 16 та ҳужжат хуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш  масалалари котибиятига кирувчи корхоналарда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар умумий 16 та (8), 2 та (3) ўлим, 12 та (2) оғир, 2 та (3) енгил бахтсиз ходисалардир:

Шу жумладан, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК да – умумий 4 та бахтсиз ходисаларга йўл қўйилиб, булардан 1 та енгил, 2та оғир тан жароҳати, 1 та оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ходисалар. (2020 йил ҳисобот даврида умумий 3 та).

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда – умумий 4 та бахтсиз ходисаларга йўл қўйилиб, булардан 1 та енгил, 3та оқибати  оғир билан тугаган бахтсиз ходиса. (2020 йил I-чорак даврида бахтсиз ҳодисалар содир бўлмади).

«Ўзбекнефтегаз» АЖ да – умумий 4 та булардан 4та оғир (2020 йил ҳисобот даврида умумий 2та).

«Ўзбеккўмир» АЖ да – умумий 2 та бахтсиз ходисаларга йўл қўйилиб, булардан, 1 та оғир ва 1 ўлим билан тугаган бахтсиз ходисалар. (2020 йил ҳисобот даврида умумий 3та).

«Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси»да – умумий 1 та бахтсиз ходиса содир бўлган, булардан 1 оғир (2020 йил I-чорак даврида бахтсиз ҳодисалар содир бўлмади).

«Ўзметкомбинат» АЖ да – умумий 1 та бахтсиз ходисага йўл қўйилган бўлиб, булардан 1 оғир (2020 йил

I-чорак даврида бахтсиз ҳодисалар содир бўлмади).

Бундан ташқари бошқа назорат остидаги корхоналарда:

Ҳусусий тадбиркорлик субъектларида умумий 2 (6) баҳтсиз ҳодисага йўл қўйилиб, булардан 1 та (4) оғир, 1та (2) ўлим.

2021 йилнинг I-чорагида 1 авария содир бўлиб "ХОЛМАТ ОТА"Ф/Хда авариядан кўрилган моддий зарар 67,4 млн сўм.ташкил қилди.

Бўлиб ўтган бахтсиз ходисалар тахлили шуни кўрсатдики, бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири ташкилий сабаблар бўлиб, 68,82 % ташкил этади, техник сабаблар эса 31,18% ташкил этади.

Бахтсиз ходиса содир бўлишига олиб келган ассосий ташкилий сабаблар: ишлаб чиқаришда ишларни тўғри ташкил этилмаганлиги ва саноат хавфсизлиги сохасида билим савиясининг пастлиги, техник ва технологик жараёнларда ишлаб чиқариш интизомининг пастлиги, ҳамда иш бажарувчининг эхтиётсизлиги ёки таваккалчиликка йўл қўйишларидир.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ходисаларнинг кўпчилиги ўзбошимчалик, ишларнинг нотўғри ташкил этилиши, эхтиётсизлик оқибатида, саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилмаслик ёки уни қўпол равишда бузиш натижасида содир бўлмоқда.

Бахтсиз ходисаларнинг тахлили шуни кўрсатдики:

– ишлаб чиқаришда, меҳнат интизомини бузилиши ва саноат, техника хавфсизлиги талабларининг бузилиши ва мехнатни мухофаза қилиш қоидалари талабларини бажармаслик оқибатида;

– раҳбарларнинг ва иш усталарининг қўл остидаги ишчи-ходимларнинг ишларни ҳавфсиз олиб боришларини етарлича назорат қилмасликлари;

– хавфли ишлар олиб борилаётганда ишларни хавфсиз олиб борилишини тўғри ташкил қилмаслик;

– ишлаб чиқариш кўрсатгичларини бажаришда ишчи-хизматчиларнинг хавфни кўра била туриб хавфсизлик талабларини қўпол равишда бузиши;

– иш бажараётганда хавфни билмасдан хавфсизлик талабларини бузиш;

– хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишларни хавфсиз олиб бориш методларини паст савияда ўқитилиши ва ўргатилиши.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Саноат ҳавфсизлиги давлат қўмитаси барча назорат ости корхоналари қуйидагиларга эътиборларини қаратишлари керак яъни:

– хавфли участкаларни, технологик процессларни узлуксиз ўрганиш, таҳлил қилиш ва хавфлилик даражасини белгилаш, ҳамда авария ва нохуш ходисаларни бартараф қилиш ва олдини олиш бўйича мухандислик қарорларини ишлаб чиқиш;

– саноат, техника ҳавфсизлиги ва мехнатни мухофаза қилиш ходимларининг асосий эътиборини хавфли ишларга, хавфи юқори бўлган ишлаб чиқариш участкаларига ва технологик жараёнлар бажариладиган ишларга қаратиш;

– доимий равишда ўрганиш, таҳлил қилиш, мухандислик ечимларини топиш, хавфли вазиятлар келиб чиқиш сабабларини топиш ва уларни бартараф қилиш;

– хавфлилик даражаси юқори бўлган корхона ва ишлаб-чиқариш объектларини автоматик назорат асбобларидан фойдаланишни, ёнғинга қарши ва аврияларни олдини олишга қарши автоматлаштирилган қурилмалар билан таъминлашни;

– хавфли ишлаб чиқариш корхоналари ва объектлари раҳбарларининг

ва мухандис-техник ходимларининг ишларни хавфсиз ташкил қилишдаги шахсий жавобгарлигини ошириш;

– хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишловчи ишчи-ходимларни замонавий бирламчи ҳимоя воситалари билан таъминлашни, ҳамда қўл кучини енгиллаштирувчи асбоб-ускуналар билан таъминлаш кабилардир. Шу ва бошқа масалалар ҳақида О.А.Джураев ўз нутқида баён қилди.

Шундан сўнг, Газ хўжалигида саноат хавфсизлиги инспексияси Давлат инспектори Акбаров Аваз Акбарович Газ хўжали соҳасига доир маълумотлар билан анжуманни давом эттирди.

Табиий газни истеъмолчиларга узлуксиз ва бехатар етказиб беришда, ундан хавфсиз фойдаланишга алохида эътибор берилади.

Аммо, аҳоли томонидан хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган, қўлбола, ностандарт газ жиҳозларидан фойдаланиш, газ тармоқларига резина шланг орқали уланиш, носоз ҳолатдаги дудбуронлардан ҳамда хонадон ичида очиқ оловдан иситиш мақсадида фойдаланиш ҳолатларининг учраб туриши бунда, табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида фуқароларининг ис газидан заҳарланишига, хаттоки айрим ҳолатларда ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда.

Утган 2019-2020 йилларда респубикамизда ис газидан заҳарланиш холатлари билан боғлиқ булган бахтсиз ходисаларни тахлил килиб солиштирадиган булсак 2019 йилда 31 та ис газидан заҳарланиш холатлари содир булиб, жарохат олганлар сони 21 тани, вафот этганлар сони 50 тани,  2020 йилда эса 70 та ис газидан заҳарланиш холатлари содир булиб, жарохат олганлар сони 66 тани, вафот этганлар сони 91 тани ташкил килган. Вилоятлар кесимида оладиган булсак ис газидан заҳарланиш холатлари буйича «Hududgaz Toshkent» газ таъминоти филиалида 6 тани, «Hududgaz Xorazm» газ таъминоти филиалида 3 тани, «Hududgaz Jizzax» газ таъминоти филиалида 3 тани, «Hududgaz Poytaxt» газ таъминоти филиалида 2 тани ташкил килади.

Содир бўлган бахтсиз ходисаларнинг аксарияти фуқаролар томонидан газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасликлари натижасида содир булмокда.

Масалан, 2020 йил 4 декабр куни соат 21-15 ларда Юнусобод тумани Инжобод кўчаси 61 уйда содир булган бахтсиз ходиса натижасида ушбу хонадонда ижрада яшаган Усмонов Мавлонбек, Иброхимов Оятулло, Солиев Рахматилло, Гофуров Давронбек ва Хакимжонов Сардорбеклар ис газидан захарланиб вафот этган. Бахтсиз ходиса хонадонни ярим ертўлада урнатилган АОГВ-11,6 русумли сув иситиш қозонни дудбўрони носозлиги натижасида содир булганлиги аниқланган. 

 Хуш, ис гази нима ўзи?

Ис гази, фанда углерод оксиди деб юритилади. Рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз заҳарли газ. Кимёвий формуласи - CO.

Ис гази ер юзида энергияни жадал ишлатилишидан юзага келадиган, табиатда энг кўп тарқалган заҳарловчи газлардан биридир.

Қазиб олинадиган ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги ис газининг бош манбаидир, у асосан кўмир, табиий газ ва бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги сабабли юзага келади. Ёқилғиларнинг тўлиқ ёниши учун ёниш жараёнида хаво (кислород) етарли миқдорда бўлиши керак. Хавонинг етишмаслиги оқибатида ёнилғи чала ёниб ис газининг ажралиб чиқишига сабаб бўлади.

Мисол қилиб айтадиган бўлсак, ахоли хонадонларидаги асосий ёқилғи тури хисобланган табиий газнинг бир метр куби хажмини тўлиқ ёқиш учун 9,5 метр куб ҳаво ёки 2 метр куб кислород керак бўлади. Газ асбоби сурункали ишлатилганда газ асбоби ўрнатилган хонани эшик ва деразаларининг зич ёпилишида, хона форточкаси доимий очиб қўйилмаганида табиий газининг ёниши учун керак бўладиган ҳаво миқдорини камайиб кетади ва газнинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида ис гази ажралиб чиқади.

Ис гази инсон организмига қандай таъсир кўрсатади?

Ис гази инсон организмининг нафас йўллари ва нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ис гази нафас йўллари орқали организмни, хусусан, марказий асаб системасини зарарлайди.

Ис гази одам организмига бурун бўшлиғи орқали ўтиб ўпкага келади. Ўпкадан қонга қўшилиб, қонда гемоглабин билан қўшилади. Натижада кислород етарли даражада инсон организмига етиб келмайди. Кислород кам келиши натижасида организмда «кислород очлиги» юзага келади.

Ис газидан заҳарланиш унинг ҳаводаги концентрацияси ва таъсир муддатига боғлиқ бўлади. Заҳарланиш енгил, ўрта ва оғир даражаларда бўлади.

Ис газидан енгил ва ўрта заҳарланганда бош оғрийди, бош айланади, кўнгил айнийди, қувватсизлик – қўл ва оёқлар бўшашиб қолади. Оғир заҳарланганда эса қулоқ битиб қолгандай бўлади, фикрлаш қийинлашади, эс-хушнинг йўқолиши, баъзи вақтларда кучли хаяжонланиш турли тартибсиз ҳаракатлар қилиниши мумкин ва ниҳоят хушидан кетиш хусусиятлари кузатилади.

Ушбу газ гемоглабин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб гипоксияга, оғир холатларда эса ўлим холатига олиб келиши мумкин. Нафас олиш муҳитида ис газининг атиги 0,1 фоизли концентрацияси инсон организми учун ўлим даражасида хавфли хисобланади.

Ис гази билан заҳарланган организмда углерод ва оқсил алмашинуви бузилади, натижада ацидоз аломатлари юзага келади. Қон таркибида калий ва калций мувозанати хамда марказий нерв системаси фаолияти бузилиши ва шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

Ҳозирги кунда бозорларда, савдо дўконларда сотилаётган газда ишлайдиган ҳар хил турдаги газ ускуналари, жумладан, Эрон давлатида ишлаб чиқилган «камин» иситиш газ ускунаси ёки бошқа иситишга мўлжалланган инфрақизил газ горелкалари чиройли, ихчам кўринишли, иситиш мавсумида ишлатиб, кейин уни бошқа жойга олиб қўйса бўладиган қулайликларга эгадир. Лекин ушбу   газ ускуналари чет эл давлатларида ишлаб чиқилганлиги сабабли, уларни ўрнатиш ва фойдаланиш тўғрисидаги хужжатлар ўзбек ёки рус тилига таржима қилинмаганлиги улардан хавфсиз фойдаланиш  қоидалари билан танишиш имкониятини йўқотади. Ушбу қоидаларнинг таржима қилинмаганлиги, ўзбошимчалик билан мутахассис кўрсатмасисиз Қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг  талабларини бузган холатда ўрнатилиши хам ис газини хосил бўлишига сабаб бўлмоқда.

Ис газидан захарланиб қолган инсонларга биринчи ёрдам қандай берилади?

Ис газидан захарланиб қолган жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатилаётганда, ёрдам берувчининг зудлик билан ҳаракат қилиши, топқирлиги ва маҳорати жабрланувчига биринчи ёрдам беришдаги муваффақиятларнинг асосий гаровидир. Бу фазилатлар тегишли машқлар ва малака ошириш билан шаклланиши мумкин. Мутахассис бўлмаган шахс томонидан жабрланувчига кўрсатилаётган ёрдам тиббий ходим томонидан берилаётган ёрдам ўрнини боса олмайди, фақат шифокор етиб келгунига қадар ёрдам бериши мумкин. Бу ёрдам қатъиян маълум бир турлари билан чегараланиши керак. (жабрланганни кўтариб очиқ хавога олиб чиқиш, жонлантириш чораларини кўриш, сунъий нафас олдириш ва тез ёрдам хизматига хабар бериш ёки транспорт воситасида яқин жойдаги шифохонага олиб бориш)

Барча ҳолатлардаги заҳарланишларда зудлик билан тез тиббий ёрдам хизматини чақириш зарур.

Врач етиб келгунича қуйидагиларни амалга ошириш керак:

а) зудлик билан жабрланувчини газланган худуддан тоза ҳавога олиб чиқиш;

б) жабрланувчини қўл ва оёқларини кўтарилган ҳолатда ётқизиш;

в) жабрланувчини бадани музлаб қолмаслиги учун чоралар қўллаш;

г) нафас олишга халақит берувчи кийим тугмаларни ечиб ёқани очиш, бел камарини бўшатиш;

д) жабрланувчини  ухлаб қолмаслигини  кузатиб туриш, жабрланувчининг  юришини тақиқлаш;

е) агар жабрланувчи нафас олмаётган бўлса, унга тоза ҳавода ёки ҳавоси яхши айланадиган хонада сунъий нафас олдириш;

ж) жабрланувчи қайт қилганда қолган қолдиқларни дока бўлаги билан тозалаб қўйиш;

з) нашатирли спирт ҳидлатиш;

и) хушига келган вақтда йиқилиб жароҳатланмаслиги учун чоралар қўллаш;

к) агар жабрланувчини ҳолати яхши бўлса, иссиқ чой ёки кофе ичириш  мумкин.

Захарланишни барча холларида жабрланувчига кислород ёстиғидан кислород бериш керак. Кислород нафас олишда очилади, чиқаришда очилмайди, бунда кислород ёстиғини қўл билан аста  босилади. Кислородни беш дақиқа давомида берилади, сўнгра эса 2-3 дақиқага танаффус қилинади, шундан сўнг кислород бериш такрорлананиши лозимлиги каби масалалр ҳақида Акбаров Аваз Акбарович ўз нутқида маълумот бериб ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг