Валюта курслари 21/11/2024
$1 – 12855.93
UZS – 0.09%
€1 – 13570.72
UZS – 0.15%
₽1 – 128.16
UZS – -0.11%
Қидириш
Ўзбекистон 23/12/2022 Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига - 75 йил
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига - 75 йил

Ўзбекистон Республикасида саноат хавфсизлиги соҳасидаги давлат назорат органи ташкил этилганига 75 йил бўлди. 75 йил тарих учун жуда қисқа муддат, лекин бу давр бир ташкилотга асос солиниб, унинг мамлакатда иқтисодиёт, хусусан саноатнинг барқарор ривожланишида ва муҳим объектларнинг хавфсиз фаолият юритишидаги тутган ўрни нуқтаи назаридан салмоқлидир.

1947 йилда Ўрта Осиё кон бошқармаси округи сифатида иш бошлаган қўмита шу ўтган давр мобайнида аввал Собиқ Иттифоқ ҳукумати кейинчалик республика мустақиллика эришгач, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва

Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан бир неча марта номи ўзгартирилди (қайта ташкиллаштирилди). 

2018 йил 10 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида республикада атом энергетикасини ривожлантиришга бағишланган йиғилишда АЭС қурилиши бўйича тарихий қарор қабул қилинди ва унда энг муҳим масала ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлаш этиб белгиланиб, соҳадаги ваколатли давлат органини кучайтириш – мавқеини ошириш, яъни «Саноатгеоконтехназорат» ДИ негизида Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасини ташкил этилиши белгиланди.

2018 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5594-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4058-сон қарори билан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ташкил этилди ва фаолияти ташкиллаштирилди. 

Бунда қўмита таркибий тузилмасида янги: Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти, Ангрен кон-техника инспекцияси, Олмалиқ кон-техника инспекцияси ва собиқ Қизилқум минтақавий инспекцияси негизида Қизилқум кон-техника инспекциялари ташкил этилди.

Шу билан бирга, Қўмита таркибида Истироҳат боғлари аттракционларини назорат қилиш инспекцияси ҳамда бир нечта янги: норматив хужжатларни ишлаб чиқариш, реестрлар ва техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастрини юритиш, ахборот комуникациялар технологиялари бўлимлари ва тармоқ инспекциялари ташкил этилди. 

2019 йил 1 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 75-сон Қарори қабул қилинди ҳамда ушбу қарор билан қўмитанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Давлат қўмитаси қайта ташкиллаштирилгандан сўнг, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида, ҳамда истироҳат боғлари аттракционларини эксплуатация қилиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги жами 105 та меъёрий ҳужжат қайта кўриб чиқилди. Жумладан, 6 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31 та фармони ва қарорлари, 50 та Ҳукумат қарорлари ва фармойишларига ўзгартиритишлар киритилди. Шу билан бирга янги 32 та ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солувчи ҳужжат ишлаб чиқилиб жорий этилди. 

Бугун қўмита ходимлари томонидан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларини тартибга солувчи 1000 дан ортиқ норматив ҳуқуқий ва норматив техник ҳужжат асосида давлат назорати амалга оширилмоқда.

Ҳозирда қўмита назорати остида 13 мингдан ортиқ хавфли ишлаб чиқариш объектлари мавжуд.

Қўмита фаолиятининг асосий мақсади саноатда олиб борилаётган ишларнинг хавфсизлиги таъминланишини назорат қилиш билан иқтисодий зарар ва муҳими инсон ҳаётига хавф солувчи бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишдан иборат. Шу боис

қўмитанинг назорат остидаги корхоналарда юз берган бахтсиз ҳодисаларни сабабини таҳлил қилиш ва келгусида бундай ҳолатларнинг такрорланмаслигига алоҳида эътибор берилади. 

Ҳар бир содир бўлаётган авария ва бахтсиз ҳодиса қўмитанинг Ҳайъат мажлисларида, оқибати оғир тан жароҳати олиш билан тугаган бахтсиз ҳодисалар инспекциялар мажлисларида кўриб чиқилиб тегишли Қарорлар чиқарилмоқда ва бахтсиз ҳодисалар содир бўлишига йўл қўяётган муҳандис-техник ходимларга нисбатан интизомий ва маъмурий чоралар кўриб келинмоқда. 

Шу билан бирга, Саноат ва атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини юритиш ва белгиланган натижадорликни таъминлаш мақсадида назорат остидаги ташкилотларга 110 га яқин норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларнинг 3400 га яқин босма ва электрон нусхалари тарқатилган.

Қўмита саноат хавфсизлиги, радиациявий ва ядровий хавфсизликни таъминлаш соҳасида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар билан, Халқаро атом энергияси агентлиги билан, Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик доирасида қатор нуфузли ташкилотлар билан халқаро алоқалар ўрнатган ҳамда ўз фаолияти давомида икки томонлама ҳамда кўп томонлама халқаро ҳамкорлик имкониятларидан кенг фойдаланмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг