"Иккинчи учрашувда ҳам мағлуб бўлдик. Афсуски, ҳозирги кундаги бор имкониятимиз шундай экани кўриниб қолди. Ироқ олимпия терма жамоаси ҳам мусобақа ғолиблиги учун даъвогар терма жамоа ҳисобланади. Бугун курашни бой бердик. Айниқса, ҳимоядаги қўпол хатолар туфайли рақимга имкониятни бой бердик", - дейди Бабаян.
"Бу футболчилар бугун биздаги мавжуд энг кучли футболчилар. Аммо, ҳимоя чизиғимиз бизнинг энг муаммоли чизиғимиз бўлиб қолмоқда".
"Учини голдаги вазиятда қанот ҳаками байроғини кўтарган бўлса ҳам ўйин давом этди. Боиси, бош ҳакам учрашувни давом эттирди ва хуштагини чалмади. Бизнинг футболчимиз эса бу вазиятда охиригача курашиш ўрнига тўхтаб қолди. Ўйин ҳакам ҳуштагигача давом этади ва буни футболчилар билиши керак. Афсуски, футболчимиз ўша вазиятда қандай савиядаги футболчи эканини билдириб қўйди. Юқори савияли футболчилар бундай вазиятларда нима қилиш кераклигини яхши билади ва бундай хатога йўл қўймаган бўлар эдилар. Бугун Жамшид Искандеров ҳам ўзини кўрсата олмади ва уни алмаштирдик."
Самвел Бабаян шунингдек, терма жамоа Яман терма жамоасига қарши сўнгги ўйинда ўз ўйинини кўрсатиши кераклигини ва хатолардан хулоса чиқариб, яхши ўйин намойиш этиши керак эканини таъкидлади, деб хабар беради the-uff.com.
"Хатолардан тўғри хулоса чиқариб, сўнгги учрашувда ҳақиқий ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Биз иккита кучли жамоага қарши ўйнадик ва мағлуб бўлдик. Ўзимизга бўлган ишончни қайтариш учун, учинчи турда ғалаба қозонишимиш шарт", - деди Бабаян.