Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 03/04/2019 Самарқанддаги туристик объектларни ривожлантиришга Ипак йўли Фонди инвестициялари жалб этилади
Samarqanddagi turistik ob'ektlarni rivojlantirishga Ipak yo'li Fondi investitsiyalari jalb etiladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Миллий банк раҳбарлари бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ипак йўли Фонди раиси жаноб Хие Дуо билан музокаралар ўтказди.

Кун тартибидаги асосий масала сифатида Самарқанд вилоятида қатор йирик лойиҳалар, шу жумладан асосий туристик ва ижтимоий объектлар доирасида инвестициявий ҳамкорликнинг мақбул шартларини белгилаш масаласи муҳокама қилинди.

Келгусидаги ҳамкорликнинг молиявий ва техник жиҳатлари муҳокама қилинган музокаралар томонларнинг ўзаро тушуниши билан якунланди. Унга кўра, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тартиби тегишли ҳужжатларда кўрсатиб ўтилди.

Манба: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг