Валюта курслари 21/02/2025
$1 – 12929.92
UZS – -0.16%
€1 – 13496.25
UZS – -0.07%
₽1 – 146.25
UZS – 2.61%
Қидириш
Иқтисод 18/02/2025 Самарқанд халқаро аэропорти 2024 йил якунларига кўра йўловчилар оқимининг ўсиш суръати бўйича энг илғор аэропортлардан бири деб тан олинди

Самарқанд халқаро аэропорти 2024 йил якунларига кўра йўловчилар оқимининг ўсиш суръати бўйича энг илғор аэропортлардан бири деб тан олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд халқаро аэропорти жадал ривожланаётган аэропортлар қаторида ўз мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда ва нуфузли ACI Europe рейтингида йилига 1 миллиондан 10 миллионгача йўловчи ташишга мўлжалланган аэропортлар орасида 2-ўринни эгаллади.

Европа аэропортлари халқаро кенгаши (Airports Council International, ACI Europe) маълумотларига кўра, Самарқанд аэропорти йўловчилар оқимининг рекорд даражадаги ўсиш кўрсаткичини намойиш этди: 2019 йилга нисбатан +186%.

Бундай натижа авиация тармоғининг тез ривожланаётгани, сайёҳларнинг Самарқандга қизиқиши ортиб бораётганини тасдиқлайди.

2024 йилда ҳаво порти яна янги тарихий максимумга эришди ва 1,38 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди, бу рекорд даражадаги 2023 йилга нисбатан 37 фоизга кўпдир.

Самарқанд халқаро аэропортининг замонавий терминалини бошқарувчи Air Marakanda компанияси 17 та авиакомпания билан ҳамкорлик қилади. Ҳозирги кунда Самарқанд аэропортидан 18 та йўналиш бўйича парвозлар амалга оширилмоқда, улардан 16 таси халқаро ва 2 таси ички йўналишлардир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг