Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 17/04/2019 Самарқанд - Олмаота йўналишида янги автобус қатнови. Чипта нархи 135 000 сўм
Samarqand - Olmaota yo'nalishida yangi avtobus qatnovi. Chipta narxi 135 000 so'm

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасидаги алоқалар бугун барча йўналишларда изчиллик билан ривожланиб бормоқда. Жумладан, икки давлат ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик бунга яққол мисол бўла олади. Ўзбекистон транспорт вазирлиги томонидан шу бугунга қадар Қозоғистон ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида йўлга қўйилган мунтазам автобус йўналишлари сони 12 тага етди.

Нафақат пойтахт Тошкент балки, республикамизнинг бошқа шаҳарларидан ҳам мунтазам автобус қатновларининг йўлга қўйилиши аҳолимизга янада қулайлик яратмоқда. Бу каби йўналишнинг энг сўнггиси икки давлатнинг тарихий шаҳарлари Самарқанд ва Туркистон ўртасида йўлга қўйилди. Бу эса давлатлар ўртасида сайёҳлар оқимининг ортишига, зиёрат туризимининг ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Қолаверса, 14 апрель кунидан эътиборан Самарқанд - Олмаота йўналишида ҳам мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди. Ушбу йўналишдаги қатновлар ҳар куни бир маротабадан амалга оширилади. Автобуслар “Самарқанд” АББдан соат 15-00 да жўнаб кетади. 1087 км. бўлган йўналиш масофаси 20 соатда босиб ўтилади. Йўловчилар соат 11-00 да Олмаота шаҳрининг “Ушкунур” АББ тига етказиб қўйилади. Ушбу йўналиш бўйича чипта нархи 135 000 сўмни ташкил этади.        

Ҳозирги кунда “Тошкент” автовокзалидан Тошкен- Чимкент (йўналиш масофаси 145,2 км, чипта нархи 40 000 сўм), Тошкент- Олмаота (йўналиш масофаси 818,0 км, чипта нархи 100 000 сўм), Тошкен- Ушкунур (йўналиш масофаси 818,0 км, чипта нархи 100 000 сўм), Тошкент- Қизилўрда (йўналиш масофаси 583,0 км, чипта нархи 97 000 сўм), Тошкент- Туркистон (йўналиш масофаси 335,0 км, чипта нархи 50 000 сўм), Тошкент- Жетисай (йўналиш масофаси 104,0 км, чипта нархи 16 000 сўм), Тошкент- Тараз (йўналиш масофаси 331,0 км, чипта нархи 75 000 сўм), Тошкент- Остона (йўналиш масофаси 1646,0 км, чипта нархи 312 000 сўм). Шуниннгдек, Чирчиқ- Ушкунур (йўналиш масофаси 818,0 км, чипта нархи 150 000 сўм), Нукус- Олмаота (йўналиш масофаси 1900,0 км, чипта нархи 200 000 сўм) йўналишлари бўйича мунтазам автобус қатновлари амалга оширилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги мабуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг