Самарқанд — жаҳон маданий туризмининг янги маркази
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 1 сентябрь куни Самарқанддаги Регистон майдонида жаҳонга машҳур италиялик тенор Андреа Бочеллининг концерти бўлиб ўтди. Бу ноёб мусиқий тадбир бутун дунёдан меҳмонларни жамлади ва маданият туризм ҳамда креатив иқтисодиётни ривожлантиришда кучли туртки бўла олишига ёрқин мисол бўлди.
Томошабинлар нафақат замонамизнинг энг буюк тенорларидан бирининг ижросидан завқ олдилар, балки кўп асрлик тарих ва ноёб меъморчиликка эга қадимий Самарқанд муҳитига ҳам шўнғидилар. Концерт Ўзбекистоннинг бой маданий мероси билан танишишга сабаб бўлиб, сайёҳларни мамлакатни янада чуқурроқ ўрганишга илҳомлантирди.
Очиқ осмон остидаги концерт Регистон майдонидаги муаззам мадрасалар фонида бўлиб ўтиб, Самарқандни классик мусиқа ишқибозлари, журналистлар, блогерлар, саёҳатчилар ва креатив соҳалар вакилларини ўзига жалб қилувчи марказга айлантирди.
Ушбу тадбир Ўзбекистонга жаҳон маданий туризми харитасида янги нуқта сифатида халқаро эътиборни кучайтирди ва маданият ҳамда креатив индустрияларнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги ўсиб бораётган ўрнини намоён этди.