Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 20/05/2016 “Саломатлик” поездлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига жўнаб кетди
“Саломатлик” поездлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига жўнаб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва бошқа вилоятларда “Саломатлик” поездларини ташкил этиш йўли билан чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Қорақалпоғистон Республикасига Тошкент – Сариосиё – Қумқўрғон – Бойсун – Дарбанд – Оқрабод – Деҳқонобод – Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поезди 2016-йил 17-май куни жўнаб кетди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2016-йил 21-29-март кунлари Навоий вилоятининг чекка туманларида яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Тошкент – Навоий – Тинчлик – Конимех – Қара-қата – Мустақиллик – Қизилқудуқ – Бузаубай – Учқудуқ II – Тошкент йўналишида ҳамда 18-26-апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикасига Тошкент – Қорақалпоғистон – Жаслиқ –Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поездлари ташкил этилди. Ушбу “Саломатлик” поездларининг мутахассислари томонидан 4264 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик билан бир қаторда “Саломатлик” поездининг фаолияти давомида вилоятдаги 35 та тиббий ва ижтимоий муассасаларга шунингдек, 5000 нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли равишда озиқ-овқат пакетлари ҳамда тиббий кўриклардан ўтган аҳолига алоҳида кийим-кечак, дори-дармон, витамин, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат жами 1 млрд. 751 млн. 100 минг сўмлик инсонпарварлик ёрдами тарқатилди.

Навбатдаги “Саломатлик” поезди учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан махсус вагонлар тақдим этилиб, юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 17-май куни соат 20:55да Тошкент Марказий (Шимолий) вокзалидан йўлга чиқди. Ушбу малакали шифокорлар билан бирга жойларда фонднинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу инсонпарварлик ёрдами 2 млрд. 530 млн. 746 минг сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамларидан ташкил топган.

Мазкур поезд ўз режаси давомида бориши кўзда тутилган Сариосиё, Қумқўрғон, Бойсун, Дарбанд, Оқрабод, Деҳқонобод станцияларига яқин ҳудудларидан ташқари фонднинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси орқали ҳудуддаги марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ўз ёрдамини кўрсатиши режалаштирилган.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривожлантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш.

Тадбир ҳомийлари: Германия Федератив Республикасининг “Tovarish – Hilfe fuer kinder” халқаро ташкилоти, АҚШнинг “AmeriCares” и “Toms Shoes” халқаро ташкилотлари, Корея Республикасининг “Siloam senter for the Blind” халқаро ташкилоти, “Дори-дармон” АК, “Diyor biznes” МЧЖ, ҚК “Farmed” МЧЖ, “Xilol nashr” МЧЖ, “O`zbekengilsanoat” АЖ, “Zamona ra`no” МЧЖ, “ATM Pharm” МЧЖ, “O`zbekiston” НМИУ, “Taylor impex” МЧЖ, “Navro`z PTK” МЧЖ, ҚК “Biogen” МЧЖ, “Agro bio kimyo” МЧЖ, Orto best, “Farnaks farma” МЧЖ, “Nika Pharm”, ҚК, “Baxtteks-farm” МЧЖ ва бошқалар.

“Соғлом авлод учун” фонди ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг