Валюта курслари 06/01/2025
$1 – 12942.01
UZS – 0.21%
€1 – 13341.92
UZS – 0.38%
₽1 – 117.12
UZS – 1.57%
Қидириш
Иқтисод 03/01/2025 Саидазим Ғулямов "UzAuto Motors Powertrain" бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Саидазим Ғулямов "UzAuto Motors Powertrain" бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "UzAuto Motors Powertrain" бошқарувчи директори Саидазим Ғулямовга компания бош директори вазифасини бажариш топширилди.

Мазкур қарор 2024 йил 26 декабрда компания акциядорининг йиғилишида қабул қилинган.

Саидазим Ғулямов янги раҳбар тайинлангунга қадар бош директорнинг барча ваколат ва вазифаларини бажаради. Янги бош директорни тайинлаш бўйича қарор 2025 йил 30 июнга қадар қабул қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Саидазим Ғулямов аввал ҳам ушбу лавозимни бир неча йил давомида эгаллаган, то "UzAuto Motors Powertrain" бош директори лавозимига Бо Андерссон тайинлангунга қадар.

Маълумот учун, Бо Андерссон 2024 йил декабрь ойида "UzAuto Motors" ва "UzAuto Motors Powertrain" раҳбари сифатидаги фаолиятини якунлади.

"UzAuto Motors Powertrain" замонавий иккинчи авлод B-DOHC (Double Overhead Camshaft) бензин ва икки ёқилғида ишловчи, шунингдек, турбо ва атмосферали CSS (Cylinder Set Strategy) Prime двигателларини ишлаб чиқаради. Ушбу двигателлар автомобиллар бозори эҳтиёжларига жавоб берадиган оптимал куч ва ёқилғи тежамкорлигини таъминлаш учун ишлаб чиқилган.

Компания Onix, Tracker ва Cobalt каби машҳур моделлар учун ишлатиладиган 1,2 литр ва 1,5 литр ҳажмли двигателларни таклиф этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг