Валюта курслари 20/12/2024
$1 – 12875.06
UZS – 0.1%
€1 – 13406.80
UZS – -0.67%
₽1 – 124.75
UZS – -0.57%
Қидириш
Маданият 05/12/2024 Рубоб ясаш ва унда ижро этиш санъати ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритилди

Рубоб ясаш ва унда ижро этиш санъати ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ЮНЕСКО ҳукуматлараро қўмитасининг Асунсион (Парагвай) шаҳрида бўлиб ўтган 19-сессияси доирасида Инсониятнинг номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига янги элемент – Рубоб ясаш ва ижрочилик санъати киритилди.

Номзоднома ҳужжати Ўзбекистон, Афғонистон, Эрон ва Тожикистон томонидан тақдим этилган бўлиб, Ҳукуматлараро Қўмита мажлисининг 19.COM 7.б.18 қарорига асосан рўйхатга киритилган. Номзоднома ҳужжати Миллий комиссия котибияи томонидан Маданият вазирлигининг мутасадди ташкилотлари билан ҳамкорликда тайёрланган.

Мазкур элемент Ўзбекистон Республикасидан ЮНЕСКО рўйхатидан жой олган 16-элемент ҳисобланади.

Элементнинг ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши халқаро ҳамда миллий даражада унинг аҳамияти ҳақида ҳабардорликни оширишга, элементни аъзо-давлатлар билан биргаликда сақлашга ва келгуси авлодларга етказишда ёрдам беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг