Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 12/05/2019 Рой Жонс боксчиларимизнинг жангини кузатади
Roy Jons bokschilarimizning jangini kuzatadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Бугун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича “Губернатор кубоги” мусобақасининг ҳал қилувчи жанглари бўлиб ўтади. Мусобақада иштирок этаётган терма жамоамизнинг 3 нафар вакили Абдумалик Халаков, Иқболжон Холдоров ва Козимбек Мардонов олтин медаль учун кечадиган баҳсда иштирок этишади. Маълум бўлишича, “М1 Арена”да кечадиган бугунги финал жангларини томоша қилиш учун бокс афсоналаридан бири Рой Жонс ҳам ташриф буюриши кутилмоқда. Ҳамюртларимизнинг финалдаги рақиблари билан танишинг:

-56 кг: Абдумалик Халаков – Алексей Москвин (Россия)

-69 кг: Иқболжон Холдоров – Фернандо Луис (Бразилия)

-81 кг: Козимбек Мардонов – Андрей Косенков (Россия)

Жанглар Тошкент вақти билан соат 19:00 дан сўнг бошланади.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг