Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 15/02/2018 Россиядаги портлашда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди
Россиядаги портлашда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 9 февраль куни соат 6:55 да (Тошкент вақти билан) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказига Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятларда бошқарув миллий марказидан Москва вилояти, Ступино шаҳарчаси Торбеево қишлоғидаги қушхонасида гўштни қайта ишлаш жараёнида газ баллонининг портлаш натижасида Россияда ишлаётган Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси куйиш билан боғлиқ тан жароҳат олган. Кейинчалик улардан бири шифохонада вафот этганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ЎзР ФВВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази тезкор навбатчиси зудлик билан тегишли маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлариги ҳамда Ўзбекистоннинг Росиядаги элчихонаси вакилларига етказди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ишчи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси Ступино шаҳар шифохонасидан Москва шаҳридаги А.В.Вишневский номли хирургия институти ва Н.В.Склифосовский номли илмий-тадқиқот институтига жойлаштирилди.

2018 йил 14 февраль куни эрталаб А.Қаршиевнинг жасади Москва шаҳридан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” орқали Тошкент шаҳрига келтирилди. Айни пайтда А.Қаршиевнинг жасади Самарқанд вилояти, Ургут туманидаги қариндошларига дафн қилиш учун топширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг