Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 07/09/2018 Россияда юз берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистоннинг 5 фуқароси ҳалок бўлди
Россияда юз берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистоннинг 5 фуқароси ҳалок бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган маълумотга асосан, 2018 йилнинг 6 сентябрь куни соат 20:30да Липецк области Дубровский тумани Богородск аҳоли пунктида «Toyota RAV 4» русумли енгил автомобиль «ВАЗ 2106» русумли енгил автомобиль билан тўқнашган.

Ўзбекистон ФВВ хабарига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида воқеа жойида Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси вафот этган, 1 нафар Россия Федерацияси фуқароси турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Вафот этган фуқаролар:

1. Ахмедов Мавлонбек Рахинбаевич 1986 й.т;

2. Сапаев Мирзабек Ибодуллаевич 1990 й.т;

3. Самандаров Наримон Алимович 1984 й.т;

4. Адамбаев Жавлонбек Ғуламович 1983 й.т;

5. Аллабердиев Азизбек Қосимович 1983 й.т;

Қайд этилишича, ҳозирда ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасади Липецк вилояти Дубровский тумани шифохонасида сақланмоқда.

Вафот этган фуқароларнинг яқинлари ва қариндошлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Тезкор рақами» (+998 71) 147-10-50 га мурожаат этишлари мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг