Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги.
Ташриф доирасида Россия ҳарбий идораси раҳбари Тошкентда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Шуҳрат Ҳалмухамедов ва мамлакатнинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти билан музокаралар ўтказади.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ташриф давомида Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш масалалари, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.