Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси бошчилигидаги делегация Тошкентга келди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 13 март куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси В.Володин бошчилигидаги делегация аъзолари расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Мазкур ташриф доирасида делегация аъзоларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов ва Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева билан учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.
Томонлар парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, истиқболдаги режалар, шунингдек, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади.
Шунингдек, ташриф давомида делегация аъзолари Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиши кўзда тутилган.