Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 20/02/2019 Россия Федерацияси билан Ўзбекистонда хоккей бўйича МХЛ кўчма матчларини ўтказиш борасида келишувга эришилди
Россия Федерацияси билан Ўзбекистонда хоккей бўйича МХЛ кўчма матчларини ўтказиш борасида келишувга эришилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 19 февраль куни Россия Федерациясининг пойтахти – Москва шаҳрида Минтақавий хоккей лигаси бошқаруви раиси Дмитрий Чернишенконинг Ўзбекистон хоккей федерацияси раиси Бахтиёр Фозилов ва унинг ўринбосари Кирилл Матвеев билан учрашувида мамлакатда мазкур спорт турини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон спортнинг ушбу турини тиклаш, ривожлантириш ва оммалаштириш йўлида ўзи учун очаётган янги имкониятлар мулоқотнинг долзарблигини белгилаб берди. Тошкентда профессионал «Ҳумо Арена»  муз саройи қуриб битказилмоқда. Шу билан бирга, мамлакатимиз ҳудудларида ҳам замонавий муз майдончаларини қуриш бўйича лойиҳаларга старт берилган. Ушбу ташаббуслар ва бошқа тадбирлар, энг юқори даражада қабул қилинаётган қарорлар, ўз навбатида профессионал ёндашувни, халқаро тажрибани, шу жумладан, Россия тажрибасини ҳисобга олинишини тақозо этади. Зеро, мазкур заминда хоккей энг жадал ривожланаётган спорт тури ҳисобланади.

Суҳбат чоғида томонлар стратегик шерик ҳисобланадиган мамлакатларда хоккейни ривожлантириш бўйича асосий ташкилотлар ҳамкорлиги масалалари хусусида ҳам сўз юритди. Ўзаро ҳамкорлик механизмлари, янги муз саройи аренасида россиялик мутахассислар иштирокида хоккей бўйича мусобақалар ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди. Хусусан, Ўзбекистон пойтахтидаги муз майдонида хоккей мусобақаларини ташкил этиш бўйича МХЛ кўчма матчларини ўтказиш борасида дастлабки келишувга эришилди.

Учрашув иштирокчилари таъкидига кўра, мамлакатимизда Россиянинг илғор тажрибасини ҳисобга олувчи энг оммабоп спорт турини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган жадал жараёнлар Ўзбекистон Республикамизга халқаро хоккей харитасида ўз ўрнини  белгилаб олиш имконини беради.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг