Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 20/02/2019 “Россия 1” телеканалидаги “По секрету всему свету” телекўрсатувининг навбатдаги сони Хоразм вилояти ҳақида
“Россия 1” телеканалидаги “По секрету всему свету” телекўрсатувининг навбатдаги сони Хоразм вилояти ҳақида

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шу йилнинг 14-16 феврал кунлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифига биноан Россия Федерациясининг “Россия 1” телеканалининг 5 нафар ходимлари Хоразм вилоятига ташриф буюришди.

Марк Богатирёв телебошловчилик қиладиган “По секрету всему свету” телекўрсатувининг навбатдаги сонини суратга олиш ишларини муваффақиятли амалга ошириш учун ижодий гуруҳга вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ходимлари ҳамроҳлик қилишди. Ижодкорлар икки кун давомида Хоразмнинг қадимий анъаналари ва тўй маросимларига гувоҳ бўлишиб, Хоразмча келин салом анъанаси, миллий таом тайёрланиш жараёни, миллий ҳунармандчилик намуналари ҳисобланмиш мисгарлик ва наққошлик мактаблари фаолиятларини тасвирга олишди.

Шунингдек “Россия 1” ижодий гуруҳи диққат марказида Хива шаҳридаги “Нуриллабой саройи”, “Ичан қала” давлат музей қўриқхонаси обидалари ҳам бўлди. Тасвирга олиш жараёнида ижодкорлар оддий аҳоли уйларида меҳмон бўлишди.

Ижодий гуруҳ билан суҳбатда бўлганимизда уларни Хоразм халқининг меҳмондўстлиги, илиқ қўшничилик муносабатлари ва инсонларимизнинг дўстона самимияти ҳавас қилса арзигулик эканини таъкидладилар.

Маълумот учун: 18 дақиқа давом этадиган “По секрету всему свету” кўрсатуви ҳар ҳафта шанба кунлари “Россия 1” телеканалидан эфирга узатиб борилади.

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг