Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Технологиялар 15/05/2025 «Росатом» Power Uzbekistan–2025 кўргазмасида минтақанинг энергетик ривожланиши учун муҳим технологияларни тақдим этди

«Росатом» Power Uzbekistan–2025 кўргазмасида минтақанинг энергетик ривожланиши учун муҳим технологияларни тақдим этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 13–15 май кунлари Тошкентдаги CAEx Халқаро кўргазма марказида Ўзбекистон Энергетика ҳафталиги - UEW 2025 ва Power Uzbekistan 2025 кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда «Росатом» атом энергетикаси соҳасидаги технологик ечимларини тақдим этди. Форумнинг ишбилармонлик дастури доирасида «Росатом» вакиллари энергетик баланс, тинч атом, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва инклюзия масалаларига бағишланган стратегик сессияларда иштирок этдилар. «Росатом» экспозициясида кичик қувватли атом станциялари (ҚҚАС) макетлари намойиш этилди.

Стенддаги асосий воқеа РИТМ-200Н реакторларидан бири учун махсус легирланган пўлат қуймасини тайёрлаш жараёни бошлангани тўғрисидаги тақдимот бўлиб ўтди. Мазкур реактор Ўзбекистонда қурилаётган кичик қувватли атом станциясининг “юраги” бўлади. Лойиҳа доирасида ҳар бири 55 МВт қувватга эга бўлган олтита реактор қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида ҳар бири 55 МВт қувватга эга олтита реактор қурилиши назарда тутилган. «Росатом»нинг форумдаги иштироки барқарор шерикликни ривожлантириш ва қўшма энергетик лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган.

 “Глобал энергетик ўтиш шароитида биз фақатгина тайёр ҚҚАС ечимларини эмас, балки ишончли базавий генерация манбаи ва узоқ йилларга прогноз қилиниши мумкин бўлган электр энергияси нархлари билан самарали энергия тизимини яратишга комплекс ёндашувни таклиф этамиз.

Биз масалани тизимли ёндашув асосида кўриб чиқамиз: барқарор келажак маҳаллий ресурслардан оқилона фойдаланиш, халқаро ҳамкорлик ва янги авлод мутахассисларини тайёрлашни талаб қилади. Power Uzbekistan майдонида фақатгина бизнес алоқалар эмас, балки барқарор энергия тизимига эга истиқболли келажак учун узоқ муддатли ечимлар шаклланмоқда”, - деб  таъкидлади «Росатом Марказий Осиё» минтақавий маркази раҳбари Алексей Дремучев.

2024 йил 27 май куни Россия Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Россия ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирокида икки давлат ўртасидаги атом электростанцияси қурилиши бўйича ҳукуматлараро келишувга ўзгартиш киритиш тўғрисидаги баённома имзоланди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон ҳудудида россиялик лойиҳа асосида кичик қувватли атом электростанцияси (ҚҚАС) қуриш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади.

Шунингдек, тадбир доирасида «Росатом»нинг инжиниринг дивизиони — «Атомстройэкспорт» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикаси агентлиги қошидаги «АЭС қурилиши дирекцияси» давлат корхонаси ўртасида Ўзбекистонда ҚҚАС қурилиши бўйича шартнома имзоланди.

Лойиҳага кўра, Жиззах вилоятида умумий қуввати 330 МВт бўлган, россиялик лойиҳа асосида барпо этиладиган кичик қувватли атом электростанцияси (ҚҚАС) қурилиши назарда тутилган. Станция таркибида ҳар бири 55 МВт қувватга эга бўлган олтита реактор бўлади.

ҚҚАС лойиҳаси бўйича дастлабки ишлар 2024 йил ёзида бошланган. Июн ойида бўлажак станция майдонида Қурилиш штаби биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар белгиланди. Уларни бажариш орқали қурилиш ишларини белгиланган муддатда бошлаш имконияти яратилади.

2025 йил апрель ойида қурилиш-монтаж базаси (ҚМБ) қурилиши бошланди. Ушбу база ҚҚАС энергоблокларини қуриш даврида маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари учун зарур майдонлар билан таъминлайди. Шунингдек, бу ерда омбор хўжалиги ва йирик узелларни йиғиш цехларини жойлаштириш режалаштирилган.

13 май куни «Росатом»нинг Машинасозлик дивизиони Ўзбекистондаги ҚҚАС учун реактор жиҳозларини ишлаб чиқаришни бошлади. Ушбу мақсадда оғирлиги 205 тонна бўлган махсус легирланган пўлат қуймаси қуйилди. Ундан келажакдаги РИТМ-200Н реактори корпуси тайёрланади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг