Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 22/08/2016 Рио-2016 Олимпиадаси жамғарилган медаллар бўйича Ўзбекистон учун омадли бўлди
Рио-2016 Олимпиадаси жамғарилган медаллар бўйича Ўзбекистон учун омадли бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинларида жамғарилган медаллар бўйича Ўзбекистон учун жудаям омадли бўлди.

Эслатиб ўтамиз, умумий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси 13 та медални қўлга киритди: 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медали. Асосий медаллар шодаси бизга бокс мусобақаларидан келди. Вакилларимиз бокс мусобақасида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.

Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятли иштироки умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллашга замин яратди. Бу кўрсаткич МДҲ давлатлари орасида 2-ўринни, Марказий Осиё давлатлари орасида эса 1-ўринни эгаллади.

Шундай қилиб, Рио-2016 Олимпиадаси натижаларига кўра, 13 та медални қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар рекорд ўрнатишди. Бунгача эса энг яхши кўрсаткич 6 та медаль бўлиб, Пекин-2008 Олимпиадасида қўлга киритилганди.

Олимпиадалар бўйича қўлга киритилган медаллар

Олимпиадалар
Олтин
Кумуш
Бронза
Умумий
1996 Атланта
0
1
1
2
2000 Сидней
1
1
2
4
2004 Афина
2
1
2
5
2008 Пекин
1
2
3
6
2012 Лондон
1
0
2
3
2016 Рио
4
2
7
13
Умумий
9
7
17
33

Натижада, бутун ёзги Олимпиада ўйинлари тарихида қўлга киритилган медаллар сони 33 тага етди. Мазкур Олимпиадаларда ўзбекистонлик спортчилар 9 та олтин, 7 та кумуш ва 17 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик спортчилар Олимпиадаларда 1996-йилдан бери қатнашиб келишмоқда. Мазкур Олимпиадада ҳамюртларимиз иккита медални қўлга киритишган - 1 та кумуш (дзюдо) ва 1 та бронза медали (бокс).

Спорт турлари бўйича

Спорт турлари
Олтин
Кумуш
Бронза
Умумий

Бокс

4
2
8
14
Кураш
4
3
3
10
Гимнастика
0
0
2
2
Дзюдо
0
2
4
6
Оғир атлетика
1
0
0
1

Умумий

9
7
17
33
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг