Валюта курслари 24/12/2024
$1 – 12902.00
UZS – 0.07%
€1 – 13428.40
UZS – 0.31%
₽1 – 127.60
UZS – 1.3%
Қидириш
Спорт 17/08/2016 Рио-2016: Муроджон Аҳмадалив ярим финалга чиқди
Рио-2016: Муроджон Аҳмадалив ярим финалга чиқди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бразилияда ўтаётган Олимпиада мусобақасининг бокс баҳсларида. Ўзбекистон терма жамоасининг 56 кг вазн тоифасидаги аъзоси Муроджон Аҳмадалиев чорак финалда аргентиналик Мелиан Алберто Эзекуэлга қарши рингга кўтарилди ва ёрқин ғалабага эришди.

Аҳмадалиев биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди. Мелиан дастлабки ногдаундан сўнг қайта ва қайта зарбаларни ўтказиб юбора бошлади ва ҳакам баҳсни тўхтатишга мажбур бўлди. Шу тариқа Муроджон Аҳмадалиев техник нокаут эвазига ёрқин ғалабага эришди.

Энди Муроджон Олимпиада ярим финалида кубалик жуда кучли ҳисобланадиган Робейси Рамиресга қарши рингга кўтарилади. Шу тариқа яна бир боксчимиз камида бронза медалини нақд қилиб қўйди ва финал учун жанг олиб боради.

Афсуски, яна бир боксчимиз Баҳодир Жалолов (+91 кг) чорак финал баҳсида мағлубиятга учради ва Олимпиададаги ўз иштирокини якунлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг