Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 22/08/2016 Рио-2016: Магомед Ибрагимов Ўзбекистонга 13-медални тортиқ қилди!
Рио-2016: Магомед Ибрагимов Ўзбекистонга 13-медални тортиқ қилди!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Олимпиада ўйинларининг охирги кунида эркин кураш баҳслари қизиқарли тарзда ўтди.

97 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Магомед Ибрагимов бронза медали учун курашда украиналик Валерий Андрейцев устидан 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва Олимпиаданинг бронза медалига сазовор бўлди ва Ўзбекистонга 13-медални тортиқ қилди!

Эслатиб ўтамиз, умумий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси 13 та медални қўлга киритди: 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг