Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 17/08/2016 Рио-2016: Фазлиддин Ғоибназаров Олимпиада медалини нақд қилди
Рио-2016: Фазлиддин Ғоибназаров Олимпиада медалини нақд қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган Олимпиада ўйинларида ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров бокс бўйича 64 кг вазн тоифасида ўз иштирокини муваффақиятли давом эттирмоқда.

Чорак финалда боксчимиз америкалик Гэри Расселга қарши рингга чиқди. Қизиқарли кечган жангда вакилимиз ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.

Ярим финалда Фазлиддин Ғоибназаров россиялик Виталий Дунайцевга қарши рингга чиқади. Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров Олимпиаданинг камида бронза медалини нақд қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг