Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Call-маркази» га фуқаро А.Бойматовдан тушган маълумотга кўра, (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ҳозирги пайтда Россия Федерацияси ҳудудида) 2018 йилнинг 4 апрель куни соат 18:39 да Россия Федерацияси, Изобиль шаҳар округининг «Ставрополь-Новоалександровск» автомобиль йўлида «ВАЗ-2101» русумли енгил автомобили, “Isuzu» русумли юк автомобили билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
ЙТҲ натижасида 4 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари вафот этган.
Вафот этган фуқаролар:
1.Жумақулов Шуҳрат, 1983 й.т.
2.Тагаев Миржалол, 1991 й.т.
3.Қаршиев Муҳритдин, 1995 й.т.
4.Юнусов Баҳром, 1988 й.т.
Бирламчи маълумотларга кўра, вафот этган фуқаролар Жиззах вилояти Зомин туманидан.
Вафот этганларнинг жасадлари Изобиль шаҳар округининг марказий касалхонасига олиб борилган.
Ушбу маълумот Россия Федерацияси фавқулодда вазиятлар бошқаруви миллий маркази томонидан тасдиқланди.