Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 14/06/2016 РФ ва Ўзбекистон ўртасидаги пул айланмалари ҳажми I чоракда 54% га камайди
РФ ва Ўзбекистон ўртасидаги пул айланмалари ҳажми I чоракда 54% га камайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги пул айланмалари ҳажми I чоракда 54% га, яъни 2015-йилдаги 614 млн. АҚШ долларидан 2016-йилнинг шу давридаги 283 млн. АҚШ долларигача камайди. Бу маълумотлар Россия Марказий банки ҳисоботларида келтирилган.

Россия Марказий банки маълумотларига кўра, 2016-йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондан Россияга 27 млн. АҚШ долларилик пул ўтказмалари юборилган. 2015-йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 151 млн. АҚШ долларини ташкил этганди.

2016-йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 256 млн. АҚШ долларилик пул ўтказмалари юборилган. 2015-йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 463 млн. АҚШ долларини ташкил этганди.

Пул ўтказмаларининг ўртача миқдори ҳам камайди. Мисол учун, Россиядан Ўзбекистонга 350 АҚШ долларидан 335 АҚШ долларигача, Ўзбекистондан Россияга эса 1504 АҚШ долларидан 1251335 АҚШ долларигача тушиб кетди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг