Валюта курслари 26/12/2024
$1 – 12928.27
UZS – 0.14%
€1 – 13462.21
UZS – 0.35%
₽1 – 129.66
UZS – 0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 06/09/2016 РФ Президенти 6-сентябрь куни Самарқандга ташриф буюради
РФ Президенти 6-сентябрь куни Самарқандга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 6-сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қабрини зиёрат қилади. Бу ҳақда Россия раҳбари G20 Саммитидаги иштироки якунларига кўра журналистлар билан ўтказилган мулоқотда маълум қилди, деб хабар беради Кремль матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 27-август куни инсульт бўлганидан сўнг, вафот этиб, 3-сентябрь куни Самарқанд шаҳрида дафн этилди. Владимир Путин Хитойда ўтган G20 Саммитидаги иштироки сабабли мотам маросимида иштирок эта олмаганди.

“Эртага унга таъзим бажо келтириш учун албатта кириб ўтаман”, - деди Путин. Президент ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, Путиннинг Каримов дафн этилган Самарқандга ташрифи шахсий мақомда бўлади.

Путиннинг қайд этишича, И.Каримов Мустақил Ўзбекистоннинг оёққа туриши учун жуда кўп ишлар қилди. Президентнинг вафоти мамлакат учун катта йўқотишдир. Россия етакчисининг қўшимча қилишича, у билан Каримов ўртасида муносабатлар самимий эди.

“У шахсан менга жуда яхши муносабатда эди, бизнинг муносабатларимиз жуда самимий эди. У мендан каттароқ, ҳар доим менга “сен”лаб, исмим билан мурожаат қиларди”, - қўшимча қилди Путин.

РФ раҳбари Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама дўстона муносабатларни ўрнатиш учун Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан амалга оширилган ишлар сақланиб қолинади ва янада ривожлантирилишига умид билдирди.

“Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланиши учун жуда кўп ишлар қилди ва ўйлайманки, у ўз мамлакати учун амалга оширган ишларни ҳали ўрганиш керак”, - деди РФ Президенти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг