Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Иқтисод 21/11/2016 Республикада январь-сентябрь ойларида 78 140,3 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
Республикада январь-сентябрь ойларида 78 140,3 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида республикада 78 140,3 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 2015-йилнинг тегишли даврига нисбатан 105,8 фоизни ташкил этди.

Ялпи қўшилган қиймат тузилмасида (тармоқлар классификациясининг халқаро стандартига мувофиқ) саноатнинг қурилишни қўшган ҳолдаги улуши 31,7%ни ташкил этди.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида ишлаб чиқариш қувватларини технологик янгилаш, ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида, меҳнат унумдорлигининг 4%га ўсиши таъминланди.

Ҳисобот даврида 31128,9 млрд.сўмлик истеъмол товарлари (2015-йилнинг январь-сентябрига нисбатан 103,8%), шу жумладан 15778,0 млрд.сўмлик (113,7%) озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарилди.

Саноат ишлаб чиқаришининг ўсишида қайта ишлаш саноати корхоналарининг ҳиссаси сезиларли даражада бўлди ва уларнинг саноат умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 2015-йилнинг шу давридаги 78,2% ўрнига амалда 79,7%га (ўсиш суръати – 106,4%) этди. Шунингдек, саноат ишлаб чиқаришининг умумий тузилмасида тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналарининг улуши 10,7%ни (104,1%), электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш корхоналарининг улуши 8,9%ни (102,2%), сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш корхоналарининг улуши 0,7 фоизни (113,5%) ташкил этди.

Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини ошириш бўйича изчил чора-тадбирларнинг амалга оширилиши Қорақалпоғистон Республикасида (2015 йилнинг январь-сентябрига нисбатан 191,7%), Жиззах вилоятида (118,3%), Тошкент шаҳрида (113,2%), шунингдек Наманган (113,1%), Самарқанд (111,7%), Фарғона (110,1%), Сирдарё (109,3%) ва Бухоро (109,2%) вилоятларида саноат ишлаб чиқаришининг сезиларли ўсишини таъминлади, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати.

Ҳозирги вақтда республикада 42986 та саноат корхоналари фаолият юритаётган бўлиб, улардан 40451 таси қайта ишлаш саноати корхоналари, 1294 таси тоғ-кон саноати ва очиқ конларда ишлаш корхоналари, 333 таси электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш корхоналари, 908 таси сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш корхоналаридир.

Ҳисобот даврида 5019 та саноат корхоналари, шу жумладан қайта ишлаш саноати соҳасида 4785 та корхоналар янгидан ташкил этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг