Ҳуқуқий акция Адлия вазирлиги томонидан 2024 йилнинг 20 январидан 20 мартига қадар ўтказилади.
Ҳуқуқий акция доирасида қуйидаги шахсларга ёрдам берилади:
Туғилиши қайд этилмаганлиги оқибатида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган шахслар;
- Яқин қариндошининг ўлими қайд этилмаган шахслар;
- Туғилганлиги ёки яқин қариндошининг ўлими ҳақидаги тиббий маълумотномага эга бўлмаганлиги сабабли юридик фактни белгилаш юзасидан судларга мурожаат қилиши лозим бўлган шахслар;
- тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатдан ўтказишда ёки қайта рўйхатдан ўтказишда муаммоларга дуч келаётган шахслар;
- кўчмас мулкларини давлат рўйхатидан ўтказишда қийинчиликларга дуч келаётган шахслар.
Мазкур ҳуқуқий акция доирасида, жумладан:
- қайд этилмаган туғилганлик ва ўлим ҳолатлари республика миқёсида хатловдан ўтказилади;
- фуқароларнинг ушбу турдаги мурожаатлари жойлардаги туман (шаҳар) адлия бўлимларида ташкил этилган махсус штаблар ёки «1148» қисқа рақамли - ишонч телефони орқали тезкорлик билан қабул қилинади;
- сайёр қабуллар ташкил этилади.
Натижасига кўра, мазкур шахсларнинг:
- туғилганлиги қайд этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади;
- яқин қариндошларининг ўлими қайд этилиб, гувоҳнома (маълумотнома)лар берилади;
- туғилиш ёки ўлим ҳақидаги фактларни белгилаш юзасидан судларга аризалар киритилади ва суд ҳужжати асосида туғилиш (ўлим) қайд этиб берилади;
- тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказишда ва қайта рўйхатдан ўтказишда кўмаклашилади;
- кўчмас мулкларини давлат рўйхатидан ўтказишда қийинчиликларга дуч келаётган шахсларга ваколатли органлар билан биргаликда амалий ёрдам кўрсатилади.