Валюта курслари 22/01/2025
$1 – 12984.44
UZS – 0.07%
€1 – 13442.79
UZS – 0.52%
₽1 – 129.90
UZS – 1.78%
Қидириш
Технологиялар 20/01/2025 Ucell мобил оператори реклама қонунчилигини бузгани учун жаримага тортилди

Ucell мобил оператори реклама қонунчилигини бузгани учун жаримага тортилди

 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан “COSCOM” МЧЖга (Ucell) нисбатан молиявий жарима қўлланилди.

Рақобат қўмитаси томонидан доимий равишда реклама қонунчилига риоя қилиш юзасидан мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган мониторингларда “COSCOM” МЧЖ томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодаланганлик ҳолатлари аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “COSCOM” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш хақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг