Футбол миллионлар ўйини. У муҳлисларни ғалабадан сармаст қилиб, мағлубиятдан алам чекишга мажбур қилади. Янги, жаҳон сифат даражасига чиқаётган “Huawei” ўз брендини илгари суриш учун дунё юлдузларини жалб қилади. У билан ҳамкорлик “Huawei” брендининг максимал натижага эришган шахслар ва компаниялар билан биргаликда ҳаракат қилишга интилаётганини кўрсатади.
Бу йил Лионел Месси “Huawei” брендининг глобал элчиси бўлди ва эндиликда Huaweiнинг сўнгги моделдаги смартфонларини намойиш қилмоқда. Робер Левандовски компаниянинг Полшадаги қиёфасидир. Ёш ва истеъдодли колумбиялик футболчи Хамес Родригес эса Лотин Америкаси мамлакатларидаги “амбассадор” этиб танланган. Англиянинг “Арсенал” футбол клуби ҳужумчиси Алексис Санчес нафақат Чилида, балки туманли Албионда ҳам компаниянинг қиёфаси ҳисобланади.
“Huawei компанияси бутун дунёда футбол билан чамбарчас боғлиқ ва ўз хизматлари ва янги маҳсулотларини, смартфонларини дунё миқёсидаги юлдузлар билан ҳамкорликда илгари сурадию Ўзбекистонда шундай инсон – машҳур ФИФА рефериси Равшан Эрматовдир. У 5 маротаба Осиёнинг энг яхши рефериси деб тан олинган, 2015 йилда эса “Global Soccer Awards” версияси бўйича дунёда энг яхши деб эътироф этилган. Биз учун Эрматов одилона футболнинг ва одилона танловнинг тимсолидир, чунки рефери зиммасида катта масъулият ётади. У ҳам бўлса 90 дақиқалик футбол матчи давомида тезлик билан тўғри қарор қабул қилишдир. Ишончим комилки, бизнинг брендни ҳамкор сифатида танлаган Эрматов бу сафар ҳам янглишмади. Умид қиламанки, Ўзбекистондаги барча футбол муҳлислари ундан ибрат оладилар”, - дея ушбу воқеага изоҳ берди “Huawei”нинг Ўзбекистондаги бош директори Ван Пен.
“Глобал бренд бўлмиш “Huawei” компанияси бутун дунёда футболни ривожлантиришга кўмак бераётганидан жуда мамнунман. Ушбу брендни Ўзбекистонда илгари суриш учун мени танлашганидан бошим осмонга етди. Месси, Левандовски, Санчес каби юлдузлар қаторида бренд элчиси бўлиш мен учун катта масъулиятдир”, - деди матбуот анжуманида сўзга чиққан Равшан Эрматов.
Эслатиб ўтамиз, бренд элчилари орасида футбол юлдузларидан ташқари швейцариялик теннисчи Белинда Бенчич, киноактёрлари Генри Кавилл («Супермен») ва Скарлет Ёхансон, шунингдек, ливанлик хонанда Ненси Ажрам ҳам бор.