Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Рақобат қўмитаси VFS Global’га давлат тили тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳақида огоҳномa юборди

Рақобат қўмитаси VFS Global’га давлат тили тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳақида огоҳномa юборди

Рақобат қўмитаси VFS Global’га давлат тили тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳақида огоҳномa юборди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.

Сўнгги вақтларда Қўмитага виза расмийлаштириш хизматлари билан боғлиқ мурожаатлар, хусусан, виза марказлари ва консалтинг фирмаларининг фаолиятида давлат тилига риоя қилинмаётгани юзасидан фуқаролардан кўплаб эътирозлар келиб тушмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилоятидан фуқаро Х.Эшонқулов “VFS Global” ваколатхонаси хизматларида (овозли меню, операторлар, ҳужжатлар) давлат тили қўлланилмаётгани ҳамда иш юритиш ҳужжатларининг фақат рус ва инглиз тилларида бўлаётганидан норозилигини билдирган.

“Давлат тили ҳақида”ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, ушбу ҳолат бўйича Қўмита томонидан компанияга тегишли чоралар кўриш ва 10 кун ичида жавоб тақдим этиш юзасидан расмий мурожаат юборилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасида ўзбек тили давлат тили мақомига эга бўлиб, “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан унинг қўлланилиши қатъий тартибга солинган.

Қўмита томонидан ушбу ҳолат бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўрилмоқда ҳамда давлат тилида истеъмолчиларга тўлиқ ва тушунарли ахборот тақдим этилишини таъминлаш масаласи назоратга олинган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг