Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 18/03/2017 Рақобат қўмитаси ва ЖБ кичик бизнесни ривожлантириш борасида ҳамкорликни йўлга қўймоқда
Рақобат қўмитаси ва ЖБ кичик бизнесни ривожлантириш борасида ҳамкорликни йўлга қўймоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасида Жаҳон банки миссияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, хусусан тадбиркорлик субъектларига Кафолат фонди орқали ёрдам бериш борасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув Жаҳон банки томонидан тайёрланаётган Иш ўринларини кенгайтириш ва замонавий иқтисодиёт нуқтаи назаридан амалий кўникмаларни янада яхшилаш Лойиҳаси доирасида ўтказилди.

Бўлиб ўтган музокаралар давомида Жаҳон банки экспертлари томонидан кичик тадбиркорликни ривожлантириш аҳоли бандлигини оширишнинг самарали механизми экани эътироф этилди. Шу борада, Кафолат фондининг тузилиши кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва унга кўмаклашишга йўналтирилганига юқори бахо берилди, келажакда Жаҳон банки мутахассисларини ушбу фонд билан яқиндан ҳамкорлик қилишга қизиқиш уйғотгани билдирилди.

Амалий кўмак сифатида кичик бизнесни ривожлантириш ва Кафолат фонди салоҳиятини ошириш учун Жаҳон банкининг кредитларидан фойдаланиш масаласи гаплашиб олинди.

Томонлар шунингдек Жаҳон банкини Кафолат фонди таъсисчилари таркибига киритиш масаласини ҳам кўриб чиқдилар.

Кафолат фонди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 февралдаги қарорига мувофиқ тузилган бўлиб, унинг Устав капитали 100 млрд.сўмга тенг бўлиб, 22 та таъсисчи ўртасида тақсимланган.

Қуйидагилар:

кичик тадбиркорлик субъектларига замонавий технологик асбоб-ускуналрни сотиб олиш ва бошқа мақсадлар учун тижорат банкларидан олинадиган кредитларнинг гаров билан қопланмаган қисмларини қоплаш;

кичик тадбиркорлик субъектларига банкдан кредит олиш бўйича маслаҳатлар бериш;

кичик тадбиркорлик субъектларига юқори технологик ва инноватсион ишлаб чиқаришларни йўлга қўйишга кўмаклашиш;

гаров қопламаси ажратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мониторингни олиб бориш, ҳамда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитларни ва Кафолат фонди мажбуриятларини ўз вақтида қайтариш устидан назоратни амалга ошириш;

Кафолат фондининг ресурс базасини янада кенгайтириш мақсадида халқаро молия институтлари, хорижий фондлар ва банкларнинг маблағларини жалб қилиш Кафолат фондининг асосий вазифалари этиб белгиланган.

Давлат рақобат қўмитасининг ахборот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг