Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 04/07/2016 Рамазон мавсумида ўзбекистонликлардан 672 нафари умра арконларини бажаришади
Рамазон мавсумида ўзбекистонликлардан 672 нафари умра арконларини бажаришади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Умра – 2016” Рамазон мавсумининг ишчи гуруҳи аъзолари, ошпазлар, шифокорлар, гуруҳ раҳбарлари ва зиёратчилардан иборат 672 нафари умра арконларини бажариш мақсадида Саудия Арабистонига жўнатилди.

Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунаввара шаҳарларидаги меҳмонхоналарда эркаклар ва аёллар учун алоҳида тиббиёт марказлари ташкил этилган бўлиб, мурожаат этишни истаган умрачиларимизга тиббий ёрдам шу ернинг ўзида кўрсатилиши имконияти тўла таъминлаб берилди.

“Умра – 2016” мавсумининг рамазон мавсуми зиёратчиларини кутиб олиш ишлари шу йилнинг 5 июлидан 9 июлига қадар ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг